Home Yangiliklar Германиянинг Штралсунд амалий фанлар университети вакили билан онлайн мулоқот

Германиянинг Штралсунд амалий фанлар университети вакили билан онлайн мулоқот

by Shokirjon Kholmatov

Германиянинг Штралсунд амалий фанлар университети вакили билан онлайн мулоқот

 

 

2020 йил 21 октябрь куни Германиянинг Штралсунд амалий фанлар университети профессори Вернер Гронау билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу мулоқотда ЎзДЖТУ Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев, Таржимонлик факультети декани П. Омонов ва Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Ш. Холматов иштирок этди.
Мулоқот чоғида томонлар олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдилар. Илк босқичда Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, талаба, ўқитувчи ва илмий тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда Германиялик талабалар амалиётини ташкил қилиш борасида ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтдилар.
Проф. Вернер университет ҳақида маълумот бериб, ушбу ОТМ нафаат тилларни ўқитиши, балки ишлаб чиқариш билан интеграцияни мустаҳкамлаш борасида муайян ишларни олиб бориши, турли фондлар (ДААД, Эрасмус+) маблағларини жалб қилган ҳолда талабалар хорижий мамлакатлардаги ҳамкор ОТМларга 2-3 семестр давомида амалиёт ўташ учун юборилишини айтиб ўтди. Ушбу университет Хитой, Корея, Малайзия, Колумбия, Оман, Россия каби мамлакатлар университетлари билан яқин алоқаларни ўрнатган. Талабалар бошқа тиллар қаторида рус тилини ҳам ўрганадилар.
Томонлар Англашув Меморандуми имзолаш, кейинчалик эса муайян йўналишлар, жумладан қўшма ёки иккита диплом дастурларини йўлга қўйиш тўғрисидаги ҳамкорлик шартномаларини имзолашга келишиб олдилар.

 

 

You may also like

Leave a Comment