Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети Филология ва тилларни ўқитиш факултети миқёсида “Инглиз тили амалий фанлар” кафедраси томонидан спортни ривожлантириш чора тадбирларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
2020-йил 17-декабрь Ўзбекистон Республикаси Крикет Федерациясининг ёшларни ,хусусан аёл-қизларни спортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Филология ва тилларни ўқитиш” факултети “Инглиз тили амалий фанлар” кафедраси ташаббуси билан тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Буни инобатга олган холда университет факултети миқёсида жуда таъсирли ва келажакда юқори самара бериши кутилаётган тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда Буюк Британиядан ташриф буюрган меҳмон халқаро тоифадаги крикет мураббийи Эндрю Жеймс Моулис нутқ сўзлади. Крикетнинг мамлакат миқёсида ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликлари ва бунинг учун халқаро тоифага эга мураббийларни Ўзбекистонда тайёрлашга ва Республикада крикет жамоасини тузишга алоҳида ахамият қаратиш хақида сўзлади. Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Крикет федерацияси Бош илмий котиби Муродов Ж.Ч. , Бош мураббий Ф.Фазлиддинов ваЎзбекистонда крикет бўйича аёллар вице президенти Нодира Михлиевалар ҳам сўзга чиқдилар. Улар крикет спорти хақида иштирокчиларга чуқур маълумот бердилар. Крикет ўйин жараёнида ишлатиладиган спорт жиҳозлари кўрсатилди ва қисқа ўйин ташкил этилган ҳолда ушбу спорт тури хақида керакли маълумотлар берилди.Тадбир юқори кайфиятда, фойдали маълумотларни мужассам этган холда ўтказилди ва факултет талабаларда катта қизиқиш ва иштиёқ уйғотди.