2021 йил 8 февраль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Таълим ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Жоанна Крамб, масъул ходими Феруз Акабиров ва АҚШлик мутахассис, инглиз тили ўқитувчиси Жошуа Захаров билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев, Халқаро бўлим бошлиғи Х. Алимова ва Қуйи курслар факультети инглиз тили кафедраси мудири Х. Авилова иштирок этди.
Томонлдар Жошуа Захаровнинг университетда олиб борадиган фаолияти, турли тўгарак ва дебат клублари ишини ташкил қилиш борасидаги режалари билан таништирилди.
А. Абиджанов АҚШлик мутахассис учун барча тегишли шароитлар яратиб берилиши ва зарур кўмак кўрсатилишини маълум қилди.
АҚШ элчихонаси ЎзДЖТУга бир неча номдаги инглиз тилини ўқитишга оид замонавий ўқув адабиётларини тақдим этди ва келгусида самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини маълум қилди.