2021 йил 18 февраль Куни Руминиянинг Альба университети Халқаро алоқалар бўйича проректори Петру Ионеску билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Ушбу тадбирда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев, Магистратура бўлими бошлиғи Н. Джусупов, Лингвистика ва инглиз адабиёти кафедраси мудири М. Галиева ҳамда кафедра профессор- ўқитувчилари иштирок этди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан Европа Иттифоқининг Эрасмус дастури лойиҳаларида иштирокни кенгайтириш ҳамда ЎзДЖТУ магистратура бўлими профессор- ўқитувчилари, талабалари ҳамда илмий тадқиқотчилар учун инглиз ва Америка адабиёти бўйича онлайн курслар ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Также достигнута договоренность о дальнейшем расширении сотрудничества.