Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таржимонлик факультети талабалари билан Тошкентдаги DAAD (Немис Академик алмашинув Хизмати) ташкилоти лектори Симон Кретчмер билан таълимда инновациялар, лойиҳалар юзасидан учрашуви
2021 йил 13 февраль куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Таржимонлик факультети немис тили йўналишида таҳсил олаётган 1 ва 2 – босқич талабалари билан Тошкентдаги DAAD (Немис Академик алмашинув Хизмати) ташкилоти секция бошлиғи ва лектори Симон Кретчмер билан учрашув ташкил этилди. Учрашув Университетнинг Таржимонлик факультети биносининг 204 – маърузалар залида бўлиб ўтди.
Бунда Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Л.Т.Холияров ва барча немис тили ўқитувчилари: З. Газиева, Г.Мусаева, У.Саидмуратова, М.Нурназарова ва Б.Ахуновлар ва барча немис гуруҳлари талабалари қатнашишди. Симон Кретчмер талабаларга Германия мамлакати, маданияти, халқи, урф-одатлари ҳамда таълим соҳаси тўғрисида маълумотлар берди.
Учрашув Германия маданияти, менталитети ва талабалари ҳаёти ҳақидаги слайд-шоу презентация, видеофильмлар намойишлари билан жуда қизиқарли бўлди. Талабаларга Германиядаги мавжуд барча университетлар, бакалаврият ва магистратура йўналишлари ҳақида, Германия университетларига ўқишга бориш учун нималар қилишлари ҳақида ҳам маълумотлар берди ҳамда қайси университет ёки йўналишларига топширишлари мумкинлиги, қандай билим даражага эга бўлишлари лозимлиги ҳақида тавсиялар берди.