Home Yangiliklar Муҳим онлайн анжуман

Муҳим онлайн анжуман

by Shokirjon Kholmatov

2021  йил  26 февраль  куни  Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлис  Қонунчилик  палатаси  Фан,  таълим,  маданият  ва  спорт  масалалари  қўмитаси  томонидан  Олий  ва  ўрта  махсус  таълим  вазирлиги,  Таълим  сифатини  назорат  қилиш  давлат  инспекцияси,  Давлат  тест  маркази,  “Эл-юрт  умиди”  жамғармаси  ҳамда  республика  олий  таълим  муассасалари  рахбарлари  иштирокида  онлайн  анжуман  ташкил  этилди.  Мазкур  тадбирда  ЎзДЖТУ  Халқаро  ҳамкорлик  бўйича  проректори  А. Абиджанов  ва  Ёшлар  билан  ишлаш  бўйича  проректор  Ҳ. Хакимовлар  иштирок  этди.

Анжуманда  “Ёшларни  қўллаб-қувватлаш  ва  аҳолининг  саломатлигини  мустаҳкамлаш”  йили  Давлат  дастури  доирасида  олий  таълим  тизимини  такомиллаштириш  борасидаги  мақсад  ва  вазифалар  батафсил  муҳокама  қилинди.  Шунингдек,  олий  таълим  муассасалари  олдига  қўйилган  вазифаларни  тўлиқ  ва  сифатли  бажариш  механизмлари  бўйича  ўзаро  фикр  алмашилди.

You may also like

Leave a Comment