2021 йил 10 март куни Кореянинг Намсеул университети магистратура бўлими Халқаро таълим дастури кафедраси профессори Корнел Маритес, Халқрао магистратура мактаби қабул бўлими директори Янг Жуди ва ушбу университет Халқаро алоқалар бўлими ходими Зоир Сатторов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев, Халқрао алоқалар бўлими бошлиғи Х. Алимова ва бўлим ходими В. Омонов иштирок этди.
Томонлар бир қатор йўналишлар, жумладан халқаро таълим, таълим менежменти, корейс тили каби магистратура мутахассисликлари бўйича 1+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Ҳар иккала томон қўшма дастурларнинг ташкилий, ўқув – услубий ва молиявий жиҳатлари бўйича таклифларни ўрганиб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш борасида келишиб олдилар.