2021 йил 18 март куни Мексика штати автоном университети вакиллари билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Ушбу тадбирда Мексика томонидан Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Карел Салгадо, Тиллар факультети декани Хосе Алфредо Санчес, халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича котиби Пилар Ампудиа ва Испан тили бўлими масъул ходими Вирна Веласкес иштирок этди.
Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов ЎзДЖТУ фаолияти, хусусан халқаро ҳамкорлик алоқалари, хорижий мамлакатларнинг етакчи университеталари билан амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари ҳақида батафсил маълумот берди. Испан тили ўқитувчиси Дилрабо Бахронова таълим муассасамизда испан тилининг ўқитилиши ва Испания ОТМлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан алмашинув дастурларини амалга ошириш, биргаликда илмий – амалий анжуманлар ташкил қилиш, қўшма таълим дастурларини жорий қилиш каби масалалар бўйича фикр алмашдилар.
Таъкидлаш жоизки, 1828 йилда асос солинган Мексика штати автоном университети мамлакатдаги йирик университетлардан бири бўлиб, халқаро рейтингда илк 1000 таликка киради. Ҳозирги кунда мазкур университетда 90 000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.
Мексика штати автоном университети вакиллари ЎзДЖТУ билан турли соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга тайёр эканликлари ҳамда Меморандум имзолашга тайёр эканликларини маълум қилди.
Bog’lanish uchun:
E-mail: uzswlu.international.uz@gmail.com
Ofis telefon raqami: +998 71 230 1291
Telegram/WhatsApp: +998 99 877 4847