2021 йил 26 март куни Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Агостина Пинна жаноблари, Ка-Фоскари университети ректори ва проректорлари, ЎзДЖТУ ҳамда Самарқанд чет тиллар институти раҳбар-ходимлари ва итальян тили ўқитувчилари иштирокида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот чоғида элчи жаноблари икки давлат ОТМлари ўртасида итальян тили, адабиёти ва маданиятини ўқитиш, турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ўз самарасини беришини таъкид лаб ўтди.
ЎзДЖТУ ректори У.Б. Азизов университет фаолияти, таълим муассамизда итальян тилининг ўқитилиши, халқаро ҳамкорлик алоқалари, жумладан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди ҳамда Ка-Фоскари университети билан тилларни ўқитиш, турли алмашинув дастурлари, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни илгари сурди.
Ўз навбатида, Самарқанд давлат чет тиллар институти проректори Ф. Рўзиқулов мазкур институт ҳақида маълумот бериб, келгусидаги ҳамкорлик бўйича ўз таклифларини билдирди.
Ка-Фоскари университети ректори Тизиана Липпиэлло Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари билан зикр этилган соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Шунингдек, Ка-Фоскари университети Европа давлатлари, Хитой, Япония каби мамлакатлар билан амалга ошираётган ҳамкорлиги, Ипак йўли университетлари тармоғи доирасидаги лойиҳалар ҳақида гапириб, Гуманитар фанлар, Тилшунослик ва қиёсий маданият ҳамда Халқаро муносабатлар факультелари ўртасида тиллар, маданият, археология, маданий мерос ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.
Томонлар ҳамкорликнинг илк босқичида италиялик талабалар учун қисқа муддатли ва 1 семестрга мўлжалланган рус тили курслари ҳамда Ўзбекистонлик талабалар учун 3 хафталик итальян тили ва маданияти курсларини ташкил қилиш бўйича фикр алмашдилар.
Bog’lanish uchun:
E-mail: uzswlu.international.uz@gmail.com
Ofis telefon raqami: +998 71 230 1291
Telegram/WhatsApp: +998 99 877 4847