2021 йил 14 апрель куни соат 12:00 да Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши вице-президенти Майкл Кэртис, кенгашнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Уиллям О’Роарк ва ходими Бахром Тўйчиев билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ректор У.Б. Азизов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.С. Абиджанов ва Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х.И. Юлдашевлар иштирок этди.
ЎзДЖТУ ректори У.Б. Азизов АҚШ вакилларига университет фаолияти ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Мулоқот чоғида Кенгаш томонидан режалаштирилган АҚШнинг Мичиган штати университети билан ҳамкорликда ЎзДЖТУда Афғон талабалари учун тил курсларини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ва АҚШ университетлари талабалари учун ўзбек тили ва маданияти курсларини ташкил қилиш таклифлари муҳокама қилинди. У.Б. Азизов университетда зикр этилган курсларни ташкил қилиш учун етарли шароитлар мавжудлигини ҳамда ушбу масалалар кўриб чиқилишини маълум қилди.
Bog’lanish uchun:
Ofis telefon raqami: +998 71 230 1291
Telegram/WhatsApp raqamlari: +998 99 877 4847
Bizning E-mail: uzswlu.international.uz@gmail.com
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook | Instagram |
«Ushbu veb-sayt O’zDJTU talabalari tomonidan boshqariladi, shuning uchun biron bir xato topsangiz, bizga xabar bering»