2021 йил 20 апрель куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази раҳбари Қ. Собиров ҳамда гуманитар соҳада ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ф. Отбосаровлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев, филолгия факультети декани С. Зияева ва 1-инглиз тили факультети декани А. Юлдашевлар иштирок этди.
Қ. Собиров Халқ дипломатияси марказининг ташкил этилиши ва фаолияти, марказ томонидан режалаштирилган тадбирлар ҳамда ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган йўналишлар бўйича таклифлари ҳақида гапириб ўтди.
А. Абиджанов, ўз навбатида, ЎзДЖТУ фаолияти, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб, ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Томонлар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари олий таълим муассасалари билан турли соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, биргаликда таълим, фан, маданият ва маданий меросни сақлаш каби йўналишлар доирасида тизимли ишларни йўлга қўйиш, турли тадбирларни ташкил қилиш борасида келишиб олдилар.
Учрашув якунида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази билан ЎзДЖТУ ўртасида Англашув Меморандуми имзоланди.
Bog’lanish uchun:
Ofis telefon raqami: +998 71 230 1291
Telegram/WhatsApp raqamlari: +998 99 877 4847
Bizning E-mail: uzswlu.international.uz@gmail.com
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook | Instagram |
«Ushbu veb-sayt O’zDJTU talabalari tomonidan boshqariladi, shuning uchun biron bir xato topsangiz, bizga xabar bering»
2 comments
Studying in foreign countries and improve experiences
Learning foreign traditions and traveling