2021 йил 8 январь куни Малайзиянинг Султан Идрис университети рахбар-ходимлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотда Султан Идрис университети проректори, проректор ўринбосари, факультет деканлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этди. ЎзДЖТУдан Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев ва 1-инглиз тили факультети декани А. Юлдашевлар мулоқотда иштирок этдилар.
А. Абиджанов ЎзДЖТУ фаолияти, ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари ва амалдаги қўшма таълим дастурлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Мулоқот чоғида томонлар келгусидаги ҳамкорлик масалалари, жумладан алмашинув дастурларини амалга ошириш, онлайн маърузалар ва машғулотлар ташкил қилиш, ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.