2021 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда республика олий таълим муассасалари рахбарлари иштирокида онлайн анжуман ташкил этилди. Мазкур тадбирда ЎзДЖТУ Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А. Абиджанов ва Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ҳ. Хакимовлар иштирок этди.
Анжуманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш” йили Давлат дастури доирасида олий таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги мақсад ва вазифалар батафсил муҳокама қилинди. Шунингдек, олий таълим муассасалари олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажариш механизмлари бўйича ўзаро фикр алмашилди.