2021 йил 12 апрель куни Германиянинг Хубер нашриёти вакиллари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Хубер нашриётидан Тобиас Силвия, Элизабет Вахс, ЎзДЖТУ Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Абиджанов, Қўшма таълим дастурлари бўлими бошлиғи Х. Юлдашев, Немис тили кафедраси вакиллари иштирок этди. Мулоқот чоғида мазкур нашриёт билан ҳамкорлик истиқболлари, мамлакатимизда немис тилини ўқитиш жараёнининг ўқув – методологик таъминотини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар 2020 йилда Хубер нашриёти билан ЎзДЖТУ ўртасида имзоланган шартнома доирасидаги ҳамкорликни амалга ошириш ҳолати бўйича ўзаро фикр алмашдилар ва келгусидаги режаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.
Bog’lanish uchun:
Ofis telefon raqami: +998 71 230 1291
Telegram/WhatsApp raqamlari: +998 99 877 4847
Bizning E-mail: uzswlu.international.uz@gmail.com
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook | Instagram |
«Ushbu veb-sayt O’zDJTU talabalari tomonidan boshqariladi, shuning uchun biron bir xato topsangiz, bizga xabar bering»