Home Stipendiyalar Абитуриентлар ва талабаларга Венгрияда таҳсил олиш учун грант дастури эълон қилинди.

Абитуриентлар ва талабаларга Венгрияда таҳсил олиш учун грант дастури эълон қилинди.

by Shokirjon Kholmatov

Венгрия ҳукумати томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Stipendium Hungaricum» грант дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.
Ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати – 2021 йил 16 январь

Мазкур дастур орқали бакалавриатура, магистратура ва докторантурага ҳужжат топшириш мумкин.
Ушбу грант дастурида иштирок этишни истаганлар учун ҳужжат топшириш жараёнида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди (қоғоз (“hard copy”) кўринишида топшириш шарт эмас). «Ҳужжатлар қабули тўғрисида эълон»нинг 3.4.2-банд 1-хат боши ўзбекистонликларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатларни тўғридан-тўғри Темпус жамоат фонди (ушбу стипендия дастурининг Венгрия томонидан координатори)га онлайн тарзда топширишда барча белгиланган талабларга риоя қилиш кифоя. Темпус жамоат фондига ҳужжатларни онлайн топшириш «DreamApply» онлайн тизими орқали амалга оширилади. 

https://apply.stipendiumhungaricum.hu/

 

You may also like

Leave a Comment