Ўзбекистон жахон тиллари университети ва Япониянинг Цукуба университети хамкорлигида талабалар ва ўқитувчилар иштирокида онлайн дарс ўтказилди.

1 босқич талабалари онлайн, юқори босқич талабалари эса бевосита Ўзбекистон жахон тиллари университетининг 7 қаватидаги конференция залида зоом иловаси орқали Япониялик мутахассислар билан мулоқат ўрнатишди. Дарс икки қисмдан иборат бўлди.

Дарснинг биринчи қисмида Цукуба университети профессори Сасаяма сенсей Японияда таълим, Цукуба университети хақида хусусан, университетда таълим ва грантлар хақида батафсил маьлумот берилди. Сўнг Ито сенсей Япониянинг Овари вилояти шеваси хақида қизиқарли семинар ўтдилар.
