Америкалик мутахассис Жошуа Закҳаров АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Фулбрайт дастури орқали ЎзДЖТУга таклиф қилинган АҚШ фуқароси Жошуа Закҳаров 2021 йил 10 январдан иш фаолиятини Инглиз тили қуйи курслар факльтетида талабаларга дарс машғулотларини олиб бориш билан бошлади. Шунингдек у иш фаолияти давомида факультетда 3 та Debate, Speaking, Reading клубларини ташкил етди. Жошуа Закҳаров устоз сифатида аьло даражада фаолият юритди, талабаларга ўкиш ва ёзиш фанидан янги билимлар олишга дунё қарашини кенгайтиришга ёрдам берди. Дарс давомида Ўзбекистон ва Америкалик маданияти ўргатилди, дарснинг янада қизиқарли ва мунозараларга бой бўлишига ёрдам берди. У ЎзДЖТУдаги иш фаолиятини 2021 йил 24 июнь куни якунлади. Университет ректори У.Азизов 24 июн куни Жошуа Закҳаровни қабул қилди ва аъло даражада фаолият юритгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва унга келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилади.
Bog’lanish uchun:
Ofis telefon raqami: +998 71 230 1291
Telegram/WhatsApp raqamlari: +998 99 877 4847
Bizning E-mail: uzswlu.international.uz@gmail.com
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook | Instagram |
«Ushbu veb-sayt O’zDJTU talabalari tomonidan boshqariladi, shuning uchun biron bir xato topsangiz, bizga xabar bering»