Нашриёт ходимлари Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети фаолияти билан танишдилар, таржимонлик факультети декани Ривожиддин Каримов ва роман-герман тиллари таржимашунослиги кафедраси профессор-ўқитувчилари билан Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги илмий алмашинувлар, немис тилининг Ўзбекистондаги истиқболи ва келажакдаги ҳамкорликлар ҳақида самимий суҳбат қурдилар. Шундан сўнг Мартина Бартуц университетнинг профессор-ўқитувчилари, докторант, магистрант ва битирувчи курс талабаларига “Немис тили дарсларини янги илмий-инноватив методлари асосида ташкиллаштириш (das Leben китоби асосида)” мавзусида семинар-тренинг ўтказди, саволларга жавоб берди ва нашриёт ўқув қўлланмаларини совға қилди.